“Матиз”да юриш – бу хайдовчидан ибратомуз ҳикоя ёки кечинма эшитишга деярли тўлиқ кафолатдир. “Матиз ҳикоялари туркуми”нинг кундалик ҳаёти шундан иборатдир...
Уйдан ишхонамгача пиёда бориш ўртача 72 дақиқа вақт олади ва мен кўпинча шу йўлни маъқул кўраман. Агар “Матиз”да бориладиган бўлса, кун вақти ва хайдовчининг юриш маҳоратига боғлиқ тарзда 12 дақиқадан 20 дақиқача вақт кетади. Шу вақт ичида ҳикоя эшитиш мумкинми? Албатта, ҳа. Бу ориққина, бамаъни ва бироз ғамгин хайдовчи билан суҳбат шу қадар бўлдики, шаҳар такси хайдовчиларига хос бўлмаган тарзда, у йўл четида қўл кўтарган йўловчиларга эътибор бериш у ёқда турсин, уйим олдига келиб, йўл ҳақини олгандан сўнг ҳам гапиришдан тўхтатмади… Читать далее Матиз ҳикоялари туркумидан. 10-ҳикоя. Онажон