Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Сотрудники сайта Kun.uz взяли мой пост, без согласования, и сопроводив текстом «Ўзбекистонлик русийзабон блогер Бахтиёр Насимов ўзининг “НОВОСТИ ОТ НАСИМОВА™” номли шахсий сайтига марҳум ўзбек диний олими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жаноза маросими тасвирланган блогпост жойлаштирди. Сайт ушбу блогпостни ўзбек тилига ўгирди». Я размещаю перевод, хороший перевод, на своем сайте. Тоже без согласования.

Бир инсон оламдан ўтди. Бу фоний дунёни тарк этган одам учун нима қила олишимиз мумкин – фақатгина унинг ҳаққига дуолар қила оламиз. Имомларнинг айтишича, вафот этган инсоннинг жаноза намозига келиш – одамлар марҳум ҳаққига қила оладиган энг яхши амал ҳисобланади.
Шу сабабли, Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидига марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жаноза намозларидан бир неча соат олдин одамлар ёғилиб келишни бошлади.
Ён-атрофдаги барча кўчалар машиналарга тўлиб кетди. Тошкент рақамлари, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари рақамлари ва айниқса, Фарғона водийсидан жуда ҳам кўп автомобиллар келган, жанозага улгуришга шошилганларидан баъзилари лой бўлиб кетган. Ва улар улгурдилар.
Зич қилиб қўйилган машиналар, қора темир панжарали автобуслар ёнидан базилар шошиб юрганча, баъзилар эса югурганча барча ёшдаги ёшу-қари эркаклар – ёш йигитлардан тортиб мўйсафид қарияларгача масжид томон йўл оларди. Улар улгуришга шошиларди. Улар шайх билан видолашишга келган ўнлаб, юзлаб, охири кўринмайдиган сафларга туришга улгуришди.

“Аллоҳ элчиси (Аллоҳ таолонинг раҳмати ва марҳамати бўлсин) айтди: “Уч қаторга саф туриб, ҳаққига жаноза намози ўқилган марҳум албатта жаннатга тушади”.

Минглаб, ўн минглаб одамлар бу ерга келди. Уларни бу ерга ҳеч ким автобусларда олиб келмади, жаноза ўқиладиган жой, вақти ҳақида ҳеч қандай маълумот ҳам эълон қилинмаганди. Бироқ улар излаб, топиб келишди, олис мамлакатлардан чартер рейслар билан учиб келишди. Эҳтимол, қирқ минг, балким ҳаттоки юз минг мусулмон бугун шайх билан маъюс, унсиз, муносиб равишда видолашди.
Масжиднинг тўғрисида жойлашган машҳур “Исломобод” ош маркази ҳар куни ош тайёрланадиган ўзининг иккита катта қозони тагига бугун олов ёқмади. Улар шундай кунда буни ножоиз деб ҳисобладилар.
Ўзбек милицияси кўп сонда бўлишига қарамасдан, сезилмаган ҳолда тинчлик ва осойишталикни сақлаб турди.

“Пайғамбаримиз (Аллоҳ таолонинг раҳмати ва марҳамати бўлсин) айтдилар: “100 кишидан иборат мусулмонлар жамоаси қайси бир марҳумнинг ҳаққига жаноза намози ўқиса, унинг ҳаққига дуо қилса, уларнинг дуолари албатта ижобат бўлади”.

Рамазон ойида масжидларда таровеҳ намозлари ўқилади. Шайх бирор масжидга келиши ҳақида хабар тарқалиши биланоқ минглаб одамлар уни тинглаш учун ўша масжидга ошиқарди. Жума намозларида, амру-маъруфларда ҳам худди шундай бўларди.
Шайх боқий дунёга йўл олди ва унинг жаноза намозида йиғилган турли ёшдаги барча одамлар қила олган ягона амал – унинг ҳаққига дуолар айтиш бўлди.
Жаноза намози қисқа бўлиб, 4 дақиқага ҳам бормайди. Бугун ўн минглаб кишилар “Кўкча масжиди”да пешин намозидан кейин ўқилган шайхнинг жаноза намозида имомнинг ортидан Аллоҳга шайхни ўз раҳматига олишини сўраб дуолар қилди.
Улар шу 4 дақиқа деб, ўн минглаб ғамгин сафдошлари билан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаққига Аллоҳга илтижолар қилиш учун юзлаб чақиримлардан машиналарда, самолётларда келдилар, пиёда келдилар, югуриб келдилар…

Инна Лиллаҳи ва инна илайҳи ражиъун.

PS На сайтах перевод не находится, но он есть на форумах в ОК, в youtube. Под заголовком «Тўрт дақиқа» текст вошёл в различные сборники .

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *