Комментарии: Кукча. Шейх Зайнуддин. Чилляхона /2012/03/chillyaxona-shejxa-zajnuddina/ "СТОЛИК С ВИДОМ НА ПЛАНЕТУ". Агентство НОН основано 4 апреля 1992 года. Thu, 20 Jun 2019 05:06:42 +0000 hourly 1 https://wordpress.org/?v=5.1.3 Автор: Озод Мўъмин Хўжа /2012/03/chillyaxona-shejxa-zajnuddina/comment-page-1/#comment-81079 Wed, 11 Dec 2013 18:15:25 +0000 http://nasimov.uz/?p=7962#comment-81079 — Аждодларимиз бўлган туркий ҳалқлар қадимда шундай тақвим яратганларки, — уқтирдилар менга Сайид Баҳром ака, — ҳали дунёда бундек мукаммал ва бехато ишлайдиган календарь йўқ! Ҳозир бутун дунё ҳалқлари ишлатаётган Григориан календарининг хатолари жуда кўп. Ойлардаги кунлар сони турлича, кабиса йиллар мавжуд. Ундан ташқари, ҳар йили яна қанчадир секундлар ортиб қолади.
Туркий тақвим эса бу барча хатоликлардан холи. Чунки, унинг асоси жуда оддий: у у фақат қуёш нурларининг белгиланган фурсатдаги, айтайлик энг узун кундаги, ўлчами ўзгармас таёқнинг соясини катта аниқлик билан ўлчаб боришга асосланган. Ушбу соя узунлиги ҳар йили, худди ўша куни бир хил бўлади ва ўтган вақт маълум тенг бўлакларга бўлиб чиқилади. Натижада, ҳеч қандай кабиса йили-ю, ортиқча секундларни ўлчашга ҳожат қолмайди.
Шайх Зайниддин Бобо ўз расадхоналарида худди шу қадимги туркийларнинг тақвимини қанчалик асосли эканлигини илмий томондан ўрганганлар ва давр одамларига кўрсатганлар.
— Бу ҳақда ёзилган қўлёзмалар қолганми? – сўрадим мен.
— Афсуски, йўқ. Лекин, мен бир нарсани аниқ биламан, бу тақвим туркий ҳалқларнинг Ғарбга силжиши оқибатида барча форсий, араб мамлакатларига, бутун мусулмон дунёсига етиб борган ва ўрганилган. У жуда кўп араб қўлёзмаларида қолган.
— Бу тақвимнинг яна қандай жиҳатлари бор?
— Аждодларимиз йилни иккига ажратганлар: ёзга ва қишга. Мана бу иборани эшитгансиз-ку: “Лайлак келди, ёз бўлди, қаноти қоғоз бўлди…” Холбуки, лайлак баҳорда келади. Ёз билан қиш ўртасида ва қиш билан ёз ўртасида 70 кунлик ўтиш даврлари бўлган. Ҳақиқий ёз 115 кун, ҳақиқий қиш 110 кун ҳисобланган. Ушбу тақвим асосан чорвадорлар ва деҳқонларга хизмат қилган. Ҳар қандай одам ундан фойдалана олган…
Яна қайтараман, Шайх Зайниддин бобо ўз расадхоналарида уни илмий томондан текшириб кўриб, унинг жуда тўғри эканлигини аниқлаганлар. Бундан ташқари, астроном олим сифатида айтаманки, расадхонадаги ҳар бир туйнук, улардаги бурчаклар, хоналарнинг баландликлари жуда пухта ҳисоб-китоблар асосида бунёд этилганки, замонавий физиклар бундан 7-8 аср илгари ҳам аждодларимиз бу оптика фанини аъло даражада билганликларига тан беришди.
— Ҳа, буни ўзим ҳам кўрдим. Мен ҳам ахир маълумотим бўйича физик олимман, — дедим мен ва қўшиб қўйдим. – Афсуски, кейинги асрларда илм-фан оқсаб қолганми, бу расадхонани нима эканлигини тушунмайдиганлар кўпайиб кетиб, уни чиллахона бўлган бўлса керак фараз қилишган. Натижада, ҳозирга қадар уни чиллахона деб аташмоқда. Ўзим гувоҳман, айрим зиёратчилар Озод Шомансуровдан “Чиллахонага тушиб, қуръонлар ўқисам, мушкулларимга енгиллик сўрасам майлими?” деб сўрашади. Ўйлардиларки, у ернинг бир мўъжизавий майдони бор.
Аслини олиб қараса, у – бир илмий маскан, аниқроғи илмий қурилма. Ҳеч қандай илоҳий даргоҳ эмас.

]]>
Автор: Шавкат /2012/03/chillyaxona-shejxa-zajnuddina/comment-page-1/#comment-78682 Mon, 20 May 2013 16:58:37 +0000 http://nasimov.uz/?p=7962#comment-78682 Ассалому алайкум.Бахтиёр.Менинг исмим Шавкат,рассом ва меъморман.
Ажойиб сайт билан табриклайман.
Мен хам Кукча дахасида яшайман.
Макбара шайхи Озод ака Сиз билан маслахат килмокчи эдилар.
Узимнинг хам илтимосим бор.
Имконингиз булса менга кунгириок килинг -8057159 ёки тел.ракамингизни колдиринг.

]]>
Автор: Дилноза /2012/03/chillyaxona-shejxa-zajnuddina/comment-page-1/#comment-78477 Thu, 02 May 2013 03:55:08 +0000 http://nasimov.uz/?p=7962#comment-78477 Спасибо за фото.Не могу найти историю про Шейха Зайниддина.Поможете найти?
Заранее спасибо,с уважением Дилноза.

]]>
Автор: Айида Каипова /2012/03/chillyaxona-shejxa-zajnuddina/comment-page-1/#comment-28749 Thu, 22 Mar 2012 17:14:26 +0000 http://nasimov.uz/?p=7962#comment-28749 Замечательные снимки и текст!
Кукча и мне место не чужое, хотя близких там нет.
Яшанг, Бахтиер!

]]>